Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Британия делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Лондон (Буюк Британия)даги PRISM таҳлил маркази катта таҳлилчиси Т.Фолмер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида томонлар бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, мамлакатнинг жаҳон саҳнасида янгиланган ташқи сиёсати, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари борасида батафсил тўхталиб ўтилди. Ўз навбатида, Британия томони Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар ва ислоҳотлар жуда муҳим ва ўз вақтида амалга оширилаётганини таъкидлади.
Учрашув давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О. Хакимов меҳмонларга Марказ ходимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берди. Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ва жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) доирасидаги интеграция жараёнларининг таъсирини ва батафсил таҳлилини баҳолаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Т. Воллмер ушбу тадқиқотларга алоҳида қизиқиш билдирди. Жумладан, британиялик таҳлилчи ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини сўради. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарининг қайд этишича, бугунги кунда марказ мутахассислари Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мумкин бўлган оқибатларини баҳолаш, шунингдек, савдо сиёсатидаги ўзгаришларнинг Ўзбекистон ва алоҳида тармоқларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига таъсирини ўрганмоқда.
"Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши ўзбек маҳсулотларининг Иттифоқ мамлакатлари бозорларига чиқишидаги тўсиқларни ва экспорт билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириши мумкин. ЕОИИни кенгайтириш, ушбу ташкилотнинг бошқа давлатлар билан эркин савдо зоналарини яратиш Ўзбекистон экспортини ушбу мамлакатлар бозорига чиқишига кўмаклашиши мумкин", - дейди О. Хакимов.
Шу билан бирга, у ЕОИИга аъзо бўлиш ички бозорнинг янада очиқлигини талаб қилади, бу ерда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Иттифоқ доирасидаги мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлашади. Шу боис, асосий масала ички бизнеснинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашдир. Шуни таъкидлаш керакки, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари ўз тадқиқотларида рақобатбардошликни оширишга қаратилган омиллар, жумладан, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли дастурларни ҳам ҳисобга олишади. Хусусан, тегишли вазирлик ва идоралари билан кўплаб соҳаларда таҳлиллар олиб борилмоқда.
Музокаралар якунида 2020 йилда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқот дастури асосида томонлар ўртасида янада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати