CENTER FOR ECONOMIC RESEARCH

“Doing Business 2019” дан “Doing Business 2020” гача

Жаҳон банкининг "Бизнесни юритиш-2020" (Doing Business 2020) гуруҳи 190 давлат ўртасида ўтказган йиллик рейтингида Ўзбекистон 2019 йил якуни бўйича 69,9 балл тўплаб, 69-ўринни эгаллади. Ўтган йилги рейтингга нисбатан мамлакатимиз 7 позиция юқорига кўтарилган. Шу нуқтаи назардан қараганда ўтган йилги ва ҳозирги вақтдаги баҳолашларда қандай омиллар устивор бўлганлиги кишида маълум бир қизиқиш уйғотмоқда.

"Бизнесни юритиш-2019" (Doing Business 2019) ҳисоботи ўтган йилнинг 31 октябрида эълон қилинди. Бир йил аввал Ўзбекистон 190 давлат орасида 67,4 баллни қўлга киритиб, 76-ўринни эгаллаган. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 1,08 балл кўпроқдир.  

Ўтган йили иш шароитларини яхшилаш кўрсаткичлари деярли барча кўрсаткичлар бўйича қайд этилди, кредитлар олиш ва шартномалар бажарилишини таъминлаш бундан мустасно. Жаҳон банки таҳлилчиларининг таъкидлашича, ўтган йили халқаро савдо, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш ва солиққа тортиш кўрсаткичлари бўйича энг сезиларли ўзгаришлар кузатилган.

Жорий йилда ислоҳотларнинг жадаллашаётган йўналишларига қандай эътибор қаратилди?

Миноритар инвесторларини ҳимоя қилиш кўрсаткичи бўйича ўтган йили Ўзбекистон акциялари биржада савдога қўйилган компанияларнинг мулкчилик ва назорат тузилмалари масалаларини қонуний равишда аниқлаганлиги қайд этилди. Бу йилги баҳолашда асосий корпоратив қарорлар қабул қилишда акциядорларнинг ҳуқуқ ва ролини кенгайтириш, мулк ва назорат тузилмаларини такомиллаштириш, шунингдек, корпоратив шаффофликни ошириш орқали миноритаринвесторларини ҳимоя қилишни кучайтириш қайд этилди. Яъни, агар илгари ушбу йўналишда зарур қонунчилик базасини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилган бўлса, ўтган йил давомида миноритар инвесторларнинг роли кенгайиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва корпоратив шаффофлик кучайган.

Ўтган йили экспертлар томонидан солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш борасида солиқ имтиёзлари жорий этилиши алоҳида таъкидланди. Корхоналарга янги таснифлаш тизими бўйича ҳар бир ходим учун ягона ижтимоий тўловнинг қатъий белгиланган миқдорда тўлаш имкони яратилди.  Бу йил солиқ ислоҳотини амалга оширишда муҳим қадам сифатида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини даромад солиғи билан бирлаштириш орқали солиққа тортишни соддалаштириш кўрсатилган. Яъни, солиқ тизими фаол такомиллаштириш давом этмоқда.

Халқаро савдо кўрсаткичи бўйича ўтган йили Жаҳон банки томонидан халқаро савдони амалга оширишни жадаллаштириш имконини берадиган чора-тадбирларни бошлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди, бунинг натижасида экспорт ҳужжатларини расмийлаштиришнинг умумий вақти 174 соатдан 96 соатгача камайди. Бу йил ушбу йўналишда ижобий фикрлар сифатида халқаро савдони соддалаштириш, шунингдек, импорт ҳужжатлари талабларини юмшатиш мазкур йўналишдаги ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштиришдан далолат беради.

Ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли "Бизнес юритиш-2020" кўрсаткичлари яхшиланди. Хусусан, 2018 йил июль ойида Жаҳон банки ва "Бизнес юритиш" халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори, 2019 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва "Бизнес юритиш" халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Жорий йилда "Бизнес юритиш" индексининг аниқ кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқ бўлган йўналишлар бўйича бизнес фаолиятининг шарт-шароитларини соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар фаол амалга оширилди, бу эса бизнес юритиш учун шарт-шароитларни яхшилаш ва жаҳон рейтингида ўз ўрнини яхшилашни таъминлайди.

ИТИМ ахборот-ресурс маркази

...