Марказ вазифалари


Янги шакллантирилган Марказнинг айрим вазифалари аввалги Марказдан кенгайтирилган шаклда сақланиб қолган. Жумладан, бу қуйидагиларга тааллуқлидир:

- ривожланган хорижий мамлакатларда синовдан ўтган илғор тажрибаларни инобатга олган ҳолда, иқтисодиёт, молия, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳаларда бошқарувни такомиллаштириш бўйича чуқур таҳлил этилган стратегик таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрациясини иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш.

Янги вазифалар

Янги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига юклатилган асосий вазифаларнинг аксарияти аввалги Марказ фаолиятида мавжуд бўлмаган, кенг қамровли ва инновацион характерга эга бўлиб, айримлари республикада илк бор жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4471-сонли “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига https://lex.uz/ru/docs/4552322 мувофиқ, Марказга қуйидаги янги вазифалар юклатилган:

- иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида самарали тармоқаро ва идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал этиш ёки стратегик вазифаларни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотларининг ресурсларини самарали сафарбар этиш, бирлаштириш ва оптимал фойдаланишга кўмаклашиш;

- замонавий иқтисодий моделлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иқтисодий сиёсат чораларининг сценарийлари ва таъсирини таҳлил қилиш;

- ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалаларини ўрганиш, уларнинг рақобат устунликларини инобатга олган ҳолда стратегик ёндашувларни ишлаб чиқиш ва мавжуд салоҳият, ресурслар ва заҳираларни самарали ишлатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташаббуслари ва лойиҳаларининг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага таъсирини баҳолаш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

- иқтисодиётга тушадиган тартибга солиш юкини камайтириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасига кўрсатаётган эксперт, ахборот-таҳлилий ва бошқа техник ёрдам материалларини самарали амалга ошириш механизмларини умумлаштириш ва ишлаб чиқиш;

- иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича очиқ муҳокамаларни ОАВда, конференцияларда, “давра суҳбатлари” ва семинарлар шаклида ўтказиш, бунда маҳаллий ва хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этиш;

- ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий таҳлил марказлари ва экспертлар билан ҳамкорлик қилиш, давлат сиёсатининг самарали чораларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

Қўшимча вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги ПҚ-5223-сонли “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига https://lex.uz/ru/docs/5576378 мувофиқ Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган:

- ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар билан мунтазам таъминлаб бориш;

- жойлардаги мавжуд ресурс базасини ўрганиш орқали иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳар чоракда туманлар кесимида аҳоли ўртасида сўровлар ўтказиш;

- Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви жараёнларининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, бу борада ваколатли органларга илмий асосланган таклиф ва тавсиялар тақдим этиш;

- саноатда кластерлар фаолиятини ривожлантириш бўйича илғор халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш асосида ваколатли органларга илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;

- замонавий ахборот технологиялари ва идоралараро интеграциялашган маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган бизнес таҳлилларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.