Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо ва кооперация алоқаларини кенгайтирмоқда
Жорий йилнинг 21 июль куни Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) «Ўзбекистон ва Қирғизистон: стратегик шериклик ва уни янада ривожлантириш истиқболлари» мавзусида Ўзбекистон-Қирғизистон экспертлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
«Наманган тажрибаси» асосида ҳудудлар билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда (+видео)
Наманганда ҳудудларни илм-фан ва таҳлил асосида ривожлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда. 14 та «ақл маркази» иштирокида шаҳар ва туманлар кесимида 126 та долзарб масала аниқланиб, қўшимча захира ва имкониятларни ишга солиш бўйича «йўл хариталари» тасдиқланди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, GIZ ва HELVETAS Ўзбекистон иқтисодиётининг кадрларга бўлган эҳтиёжини прогноз қилиш учун таҳлилий платформани ишга туширади
Платформа меҳнат бозори динамикаси, иш берувчиларнинг малакали кадрларга бўлган талаби, мавжуд ва талаб этилаётган кўникмалар ўртасидаги тафовутлар, шунингдек иқтисодиётнинг ўрта муддатли кадрларга бўлган эҳтиёжини прогноз қилишни ҳисобга олган ҳолда касбий ва дуал таълимни ўрганишга қаратилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда паст углеродли ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича тадқиқот натижаларини тақдим қилди
2026 йил 18–19 июнь кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари «Марказий Осиёда тоғлар, иқлим ва саломатлик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.
Тошкент халқаро тараққиёт масалалари бўйича глобал мулоқот майдонига айланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида “Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА): Ўзбекистон ва дунёда барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея сунъий интеллект ва рақамли трансформация бўйича эксперт майдонини ишга туширмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази халқаро ҳамкорлар иштирокида сунъий интеллект, таълим, энергетика ва ҳудудий ривожланиш соҳаларида билим алмашиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг етакчи таҳлил марказларини бирлаштирувчи халқаро форум ташкил этилади.
Ўзбекистон цемент саноатида углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича илк комплекс баҳолаш натижаларини тақдим этилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Ўзбекистон цемент саноатида иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича илк тизимли баҳолаш натижалари ҳамда паст углеродли иқтисодиётга ўтиш шароитида технологик модернизациянинг устувор йўналишлари маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон цемент саноатида углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича илк комплекс баҳолаш натижаларини тақдим этди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон цемент саноатида иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича илк тизимли баҳолаш натижалари муҳокама қилинди ҳамда паст углеродли иқтисодиётга ўтиш шароитида технологик модернизациянинг устувор йўналишлари маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.
Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан “Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU) декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари” мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш салоҳияти баҳоланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳолашига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини 30–40 фоизга ошириш имконияти мавжуд. Иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари, аввало, икки мамлакат саноати ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш билан боғлиқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази умумий овқатланиш соҳасидаги норасмий иқтисодий фаолиятни баҳолаш бўйича таҳлилни тақдим этди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳамда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан ўтказилган қўшма тадқиқот натижаларига кўра, умумий овқатланиш соҳасида яширин айланмани 1 фоиз бандга қисқартириш давлат бюджетига йилига қўшимча 119 млрд сўм тушум келтириши мумкин.
Ўзбекистон ва Хитой илмий-таҳлилий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши маслаҳатчилари канцелярияси таҳлилий ишлар ва тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.