Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан 2024 йилдаги савдоси
Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўтган йилги савдосидаги асосий ўзгаришларни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида кўришингиз мумкин.
Ўзбекистон ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 8 йил (2016-2024 йиллар) ичида 2,5 баробар ўсди.
2024 йилда Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдосининг умумий ҳажми 2,6 млрд. долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатларига экспорти 8 йил давомида 2,3 баробарга, импорт эса 2,9 баробарга ўсди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёга экспорти таркиби қуйидагилардан иборат:
- Электроэнергия 91 млн доллар
- Нефть маҳсулотлари 175 млн доллар
- Транспорт хизматлари 200 млн доллар
- Дуккаклилар 250 млн доллар
- Ун 328 млн доллар
Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёга импорт таркиби қуйидагилардан иборат:
- Фармацевтика маҳсулотлари 324 млн доллар
- Машина ва ускуналар 234 млн доллар
- Қорамол гўшти 124 млн доллар
- Кимёвий маҳсулотлар 86 млн доллар
- Тўқимачилик ва кийим 65 млн доллар
2024 йилда Афғонистон билан товар айирбошлашда асосий улуш (умумий савдонинг 41%) Ўзбекистон экспортига тўғри келди, бу эса Афғонистонни фойдали савдо-иқтисодий шерикка айлантирди. 2024 йилда Афғонистон билан мева ва сабзавотлар экспорти 67,6 минг тоннани ташкил этиб, 124,4 млн долларга (улуши 3,3%) етди
Ўзбекистон ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми бўйича Покистон иккинчи ўринда туради. 2024 йилда Ўзбекистоннинг Покистонга экспорти қуйидаги товар позицияларидан иборат бўлди: озиқ-овқат маҳсулотлари – 192,6 млн доллар, саноат маҳсулотлари – 57,7 млн доллар, хизматлар – 41,6 млн доллар, тўқимачилик хомашёси – 4,5 млн доллар, ипак маҳсулотлари – 5 млн доллар, кимё маҳсулотлари – 1,8 млн доллар.
Экспорт таркибида асосий улушни озиқ-овқат маҳсулотлари (64,4 фоиз), саноат товарлари (19,3 фоиз), хизматлар (14 фоиз), тўқимачилик хомашёси (1,6 фоиз) эгаллади.
2024 йилда Ўзбекистоннинг Покистондан импорти қуйидаги товар позицияларидан иборат бўлди: кимё маҳсулотлари – 43,6 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари – 30,9 млн доллар, тўқимачилик маҳсулотлари – 5,7 млн доллар, қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган буюмлар – 5,4 млн доллар, машина ва ускуналар – 3 млн доллар, транспорт хизматлари – 1,7 млн доллар.
Импорт таркибида асосий улушни қуйидаги товар позициялари эгаллади: дори-дармонлар – 33,7 фоиз, картошка – 8,2 фоиз, шампунь, совун ва бошқа гигиена воситалари – 5,7 фоиз, тўқимачилик буюмлари – 5,4 фоиз, кунжут уруғи – 2,8 фоиз, машина ва ускуналар – 2,8 фоиз, гуруч – 1,9 фоиз, қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган буюмлар – 5,1 фоиз.
Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик сўнгги йилларда фаол ривожланди. 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланма ҳажми 127 млн долларни ташкил этди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими