Иқисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов саммит арафасида Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлган интервьюга берган шарҳида Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқининг иқтисодий ҳамкори сифатидаги аҳамиятига тўхталиб, барқарор иқтисодий алоқалар ва қўшма ташаббуслар яратиш учун ушбу минтақалар интеграцияси муҳимлигини таъкидлади.
Бугун, 3 апрель куни Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити ўз ишини бошлади.
Ушбу муҳим воқеа арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Euronews» телеканалига эксклюзив интервью берди.
“Президентимиз томонидан «Euronews» телеканалига берилган интервью таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, Марказий Осиё ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги алоқалар охирги 7 йил ичида кескин ўзгарди ва ривожланиш динамикасига эга бўлди. Биргина савдо айланмаси тўрт баробар ошиб, 54 млрд долларга етган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси миқиёсида олиб қарасак, бизнинг ҳам ЕИ билан савдо алоқаларимиз 2,5 баробарга ошиб, қисқа вақт ичида қарийб 6,5 млрд долларни ташкил этди. Айни вақтда мамлакатимизда мингдан ортиқ Европа капиталига эга бўлган корхоналар фаолият юритмоқда.
Саммитнинг тарихий аҳамияти ҳақида гапирадиган бўлсак, азалдан Самарқанд шаҳри ғарб ва шарқни боғлаб турувчи, ипак йўлининг энг дурдона шаҳарларидан бири бўлган. Самарқанд нафақат савдо учун, балки маданий марказлардан бири ҳисобланган.
Президентимиз томонидан интервьюда айтиб ўтилганидек, қадимда Амир Темур бобомиз ҳам мана шу Самарқанд шаҳрида туриб ЕИ мамлакатлари билан муносабатлар ўрнатиб, савда-сотиқни йўлга қўйган. 6-7 асрлар ўтгандан кейин Самарқанд шаҳри ҳозирги Янги Ўзбекистон даврида яна биркарра ғарб ва шарқни тикловчи, йирик минтақаларни боғловчи шаҳарга айланмоқда. Бу саммитда икки минтақа учун долзарб бўлган масала кўриб чиқилади. Масалан, ЕИ биз учун қандай қизиқишларни уйғотади дейдиган бўлсак, Марказий Осиё ҳозирда 80 млн аҳолисига ва 450 млрд доллар ялпи ички маҳсулотига эга бўлган бир ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳудудда 30 млрд баррель нефт, 20 трлн куб газ, 4 минг ГВт қуёш, 350 ГВт шамол каби дунёда энг катта критик минералларни еткзиб берувчи 20 та мамлакатлардан энг асосийлари Марказий Осиё мамлакатларида жойлашган. ЕИ 450 млн аҳолига ҳамда 17 трлн евролик ЯИМ эга бўлган йирик ҳудуд. Бу ҳудуд биз учун жуда ҳам катта иқтисодий имкониятларни очиб беради”, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари.