Тадқиқотлар

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси апрель ойида юқори ўсишни қайд этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил апрель ойида 1065 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 6,5 фоизга ортган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 22 фоизга ўсиш кузатилган, График №1) .

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси апрель ойида юқори ўсишни қайд этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил апрель ойида 1065 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 6,5 фоизга ортган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 22 фоизга ўсиш кузатилган, График №1).

Жорий йилнинг апрель ойида ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 8,3 фоизга ортган;

- товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 5,4 фоизга ошган;

- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,7 фоизга ортган;

- товар белгилари бўйича компонент 33,9 фоизга ортган;

Шунингдек, 2026 йил апрел ойида ИФИ барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган (График №2).

Жумладан, Қорақалпоғистон (46,2 %), Наманган (43,0 %), Жиззах (41,1 %) ва Сирдарё вилоятида (38,1 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (Жадвал №1, 2).

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 7 641,3 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг март ойига нисбатан 588,8 минг транзаксияга (8,3%) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ортган. Хусусан, Тошкент ш. (9,8 %), Тошкент (9,1 %), Сирдарё (9,0 %) вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1 %) юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли ортган. Бу кўрсаткич Хоразмда 4,4 % ва Андижон вилоятида 3,7 %га камайган.

Жорий йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0543 бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 5,4 фоизга ортган). Бунда, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 15,0 фоизга ортганлиги ва тузилган битимлар сони 4,1 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2026 йил апрел ойида 8 532 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 14,4 фоизга ортган.

Бунда, биржа савдолардаги ушбу фаолликда саноат мойи савдоси ҳажмининг ўтган ойга нисбатан 208,5 бараварга, битум 2,6 баравар, пахта мойи 1,9 баравар ва дизел ёқилғиси 1,6 бараварга ортиши асосий омил ҳисобланади.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0170 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 1,7 фоизга ортган. Бунда:

- барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 3 682 бирликка ортиб, 514,7 мингтани ташкил этган;

- йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 221 тага ошиб, 4 940 тани ташкил этган;

- кичик корхоналар сони 3,6 мингтага ортиб, 420,9 мингтага етган.

Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 141 тага камайиб, 88,9 мингтани ташкил этган.

2026 йилнинг апрел ойида савдо белгилари бўйича компонент 1,3392 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 33,9 фоизга ортган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 529 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1065 1.0835 1.0543 1.0170 1.3392
Қашқадарё вилояти 1462 1.0304 2.0000 0.9850 2.8333
Наманган вилояти 1430 1.0388 2.0000 0.9887 1.6364
Жиззах вилояти 1411 1.0286 2.0000 1.0221 0.8571
Сирдарё вилояти 1381 1.0901 1.1356 0.9803 11.0000
Қорақалпоғистон Республикаси 1345 1.0813 1.6997 1.0311 2.0000
Навоий вилояти 1311 1.0458 1.5552 1.0565 3.0000
Самарқанд вилояти 1261 1.0638 1.4920 1.0112 2.3125
Тошкент вилояти 1137 1.0910 1.2461 1.0293 1.0238
Фарғона вилояти 1130 1.0348 1.2389 1.0167 1.6207
Тошкент шаҳри 1066 1.0975 1.0496 1.0188 1.2597
Сурхондарё вилояти 1054 1.0026 1.0833 1.0555 1.2500
Бухоро вилояти 1039 1.0337 1.1056 0.9815 0.6250
Хоразм вилояти 1021 0.9563 1.0427 1.0275 1.4545
Андижон вилояти 1021 0.9631 1.0660 1.0346 1.0000

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1222 1.1003 1.3821 1.1156 1.2809
Андижон вилояти 1553 1.3524 2.0000 1.1139 1.1429
Тошкент шаҳри 1472 1.1153 2.0000 1.1206 1.1878
Сурхондарё вилояти 1453 0.8942 2.0000 1.2060 2.5000
Навоий вилояти 1445 0.9575 1.9245 1.1353 3.0000
Тошкент вилояти 1433 0.9941 2.0000 1.1420 1.1316
Қорақалпоғистон Республикаси 1430 0.9747 2.0000 1.1980 0.8571
Қашқадарё вилояти 1429 0.9615 2.0000 1.0961 1.7000
Наманган вилояти 1428 0.9427 2.0000 1.1323 1.6364
Жиззах вилояти 1408 0.8747 2.0000 1.1659 1.5000
Хоразм вилояти 1131 0.8693 1.3070 1.1631 1.6000
Самарқанд вилояти 1119 1.0282 1.1789 1.1502 1.1563
Фарғона вилояти 1099 0.9081 1.1455 1.1285 2.4737
Бухоро вилояти 985 0.9380 0.9730 1.0783 1.0000
Сирдарё вилояти 872 0.9027 0.6987 1.0887 1.2222

Ислом Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўхшаш янгиликлар

Оммабоп