Тадқиқотлар

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги август ойида ижобий динамикани сақлаб қолди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил август ойида 990 бирлик ни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 29 фоизга ўсиш кузатилган, График №1) .

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги август ойида ижобий динамикани сақлаб қолди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил август ойида 990 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 29 фоизга ўсиш кузатилган, График №1).

Жорий йилнинг август ойида ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 6,2 фоизга камайган;

- товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 2,7 фоизга ошган;

- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,3 фоизга ортган;

- товар белгилари бўйича компонент 12,5 фоизга камайган;

Шунингдек, 2026 йил август ойида 6 та ҳудудда ИФИнинг ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган (График №2).

Жумладан, Сирдарё (37,9 %), Қорақалпоғистон (36,6 %), Тошкент ш. (7,6 %), Жиззах (7,2 %), Навоий (4,5 %) ва Хоразмда (2,9 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (Жадвал №1, 2). Қолган 8 та ҳудудда ушбу кўрсаткич камайган бўлиб, Бухоро (-19,5 %), Сурхондарё (-18,6 %), Қашқадарё (-16,3 %), Наманган (-11,4 %) ва Фарғона (-10,7 %) вилоятларида сезиларли камайган.

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 7185,9 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг июль ойига нисбатан 474,9 минг транзаксияга (-6,2%) камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 18,9 %).

Банклараро тўлов операциялари сони 14 та ҳудудда камайган. Хусусан, Қорақалпоғистон (25,3 %), Сирдарё (24,4 %), Жиззах (21,8 %) ва Наманганда (20,2 %) юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли камайган.

Мазкур камайиш, Марказий банкнинг банклараро электрон тўлов тизими орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатларининг умумий сони камайиши билан изоҳланади. Бунда 2026 йилнинг июль ойига нисбатан мемориал ордерлар сони 9,6 фоизга (ёки 234,1 мингтага), тўлов топшириқномалари 3,5 фоиз (ёки 167,6 мингтага), тўлов талабномалари 9,8 фоиз (ёки 1,9 мингтага) ва инкасса топшириқномалари 18,0 фоиз (ёки 71,3 мингтага) камайган.

Жорий йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0267бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 2,7 фоизга ортган). Бунда, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 21,1 фоизга ошганлиги ва тузилган битимлар сони 15,8 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий қиймати 2026 йил август ойида 9 138 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайган.

Бунда, биржа савдолардаги ушбу фаолликда омухта ем савдоси ҳажмининг ўтган ойга нисбатан 11,4 бараварга, кўмир 7,6 баравар, бензин ёқилғиси (АИ 91) 49 фоиз, полипропилен 34 фоиз, пахта чигитидан ем (шрот) 31 фоиз ва техник уруғлар савдосининг 21 фоизга ортиши асосий омил ҳисобланади.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0231 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 2,3фоизга ортган. Бунда:

- барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 11 620 бирликка ортиб, 547,6 мингтани ташкил этган;

- йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 143 тага ортиб, 4 802 тани ташкил этган;

- кичик корхоналар сони 10,9 мингтага ортиб, 451,9 мингтага етган. Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 575 тага ортиб, 90,9 мингтани ташкил этган.

2026 йилнинг августь ойида савдо белгилари бўйича компонент 0,8746 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 12,5фоизга камайган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 488 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 990 0.9380 1.0267 1.0231 0.8746
Сирдарё вилояти 1379 0.9394 2.0000 1.0336 0.7558
Қорақалпоғистон Республикаси 1366 0.9067 2.0000 1.0267 0.7469
Тошкент шаҳри 1076 0.9380 1.2407 1.0137 0.9559
Жиззах вилояти 1072 0.8631 1.2992 1.0309 0.7821
Навоий вилояти 1045 0.7984 1.2789 1.0347 0.8800
Хоразм вилояти 1029 0.9559 1.0910 1.0602 0.8106
Самарқанд вилояти 976 0.8511 1.0694 1.0154 0.8922
Андижон вилояти 962 0.8213 1.0541 1.0243 0.9067
Тошкент вилояти 928 0.8190 0.9710 1.0200 0.9394
Фарғона вилояти 893 0.8106 0.8986 1.0226 0.8190
Наманган вилояти 886 0.8922 0.8118 1.0219 0.7984
Қашқадарё вилояти 837 0.8800 0.6900 1.0308 0.8631
Сурхондарё вилояти 814 0.7558 0.7485 1.0211 0.8511
Бухоро вилояти 805 0.7821 0.7054 1.0216 0.8213

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1291 1.1887 1.4711 1.1330 1.2261
Андижон вилояти 1489 1.1552 2.0000 1.1349 1.1538
Навоий вилояти 1472 1.0375 2.0000 1.1663 1.7500
Сурхондарё вилояти 1447 0.9745 2.0000 1.2105 1.3333
Хоразм вилояти 1425 0.9027 2.0000 1.2180 1.3846
Тошкент вилояти 1423 0.9555 2.0000 1.1414 1.2564
Қашқадарё вилояти 1415 0.9901 2.0000 1.1185 0.7333
Жиззах вилояти 1403 0.9239 2.0000 1.1820 0.6667
Қорақалпоғистон Республикаси 1399 0.8749 2.0000 1.1760 1.1429
Наманган вилояти 1382 0.8882 2.0000 1.1052 0.9375
Бухоро вилояти 1382 0.9069 2.0000 1.0931 0.8000
Сирдарё вилояти 1331 0.7650 2.0000 1.1197 0.5714
Самарқанд вилояти 1221 0.8643 1.5572 1.1656 1.3030
Тошкент шаҳри 1186 1.2488 1.1577 1.1134 1.3590
Фарғона вилояти 1046 0.8452 1.1750 1.1225 1.1071

Исломбек Сапарматов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўхшаш янгиликлар

Оммабоп