Тадқиқотлар

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги июль ойида ўсишни давом эттирди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил июль ойида 1010 бирлик ни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 27 фоизга ўсиш кузатилган, График №1) .

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги июль ойида ўсишни давом эттирди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил июль ойида 1010 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 27 фоизга ўсиш кузатилган, График №1).

Жорий йилнинг июль ойида ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 3,4 фоизга камайган;

- товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 3,6 фоизга ошган;

- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8 фоизга ортган;

- товар белгилари бўйича компонент 18,0 фоизга ошган;

Шунингдек, 2026 йил июль ойида 12 та ҳудудда ИФИнинг ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган (График №2).

Жумладан, Жиззах (48,9 %), Қашқадарё (44,3 %), Сурхондарё (43,5 %), Андижон (43,2 %) ва Сирдарё вилоятларида (41,8 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (Жадвал №1, 2). Ушбу кўрсаткич Навоий (4,0 %) ва Хоразм (0,7 %) вилоятларида камайган.

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 7660,8 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг июнь ойига нисбатан 270,2 минг транзаксияга (3,4%) камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 17,8 %).

Банклараро тўлов операциялари сони 10 та ҳудудда ошган. Хусусан, Сирдарё (25,7 %), Жиззах (23,9 %), Сурхондарё (13,9 %) ва Қашқадарёда (13,0 %) юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли ошган.

Бу кўрсаткич, 4 та ҳудудда камайган (Тошкент ш. (5,3 %), Фарғона (3,4 %), Қорақалпоғистон (1,2 %) ва Тошкент (0,9 %)

Мазкур камайиш, Марказий банкнинг банклараро электрон тўлов тизими орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатларининг умумий сони камайиши билан изоҳланади. Бунда 2026 йилнинг июнь ойига нисбатан мемориал ордерлар сони 6,8 фоизга (ёки 178,6 мингтага), тўлов топшириқномалари 2,1 фоиз (ёки 102,7 мингтага) камайган. Тўлов талабномалари 7,4 фоиз (ёки 1,4 мингтага) ва инкасса топшириқномалари 2,5 фоиз (ёки 9,8 мингтага) ошган.

Жорий йилнинг июль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0360бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 3,6 фоизга ортган). Бунда, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 14,4 фоизга ошганлиги ва тузилган битимлар сони 7,2 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий қиймати 2026 йил июль ойида 9 722 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,2 фоизга ошган.

Бунда, биржа савдолардаги ушбу фаолликда иккиламчи алюминий савдоси ҳажмининг ўтган ойга нисбатан 5,3 бараварга, буғдойли озуқа 2,2 баравар, битум ва шиша 2,0 бараварга, азот-фосфор ўғити 69 фоизга, арматура 40 фоизга, кўмир 36 фоиз ва бензин ёқилғисининг (АИ 91, 92, 95) ўртача 33 фоизга ортиши асосий омил ҳисобланади.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0078 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 0,8фоизга ортган. Бунда:

- барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 5 643 бирликка ортиб, 535,9 мингтани ташкил этган;

- йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 10 тага ортиб, 4 659 тани ташкил этган;

- кичик корхоналар сони 5,5 мингтага ортиб, 440,9 мингтага етган. Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 86 тага ортиб, 90,4 мингтани ташкил этган.

2026 йилнинг июль ойида савдо белгилари бўйича компонент 1,1797 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 18,0 фоизга ошган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 558та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1010 0,9659 1,0360 1,0078 1,1797
Жиззах вилояти 1489 1,2393 2,0000 1,0080 1,1250
Қашқадарё вилояти 1443 1,1297 2,0000 1,0071 0,8571
Сурхондарё вилояти 1435 1,1386 2,0000 1,0062 0,5000
Андижон вилояти 1432 1,0350 2,0000 1,0140 1,5455
Сирдарё вилояти 1418 1,2569 1,6212 1,0230 3,5000
Қорақалпоғистон Республикаси 1414 0,9880 2,0000 1,0127 1,5000
Тошкент шаҳри 1388 0,9474 2,0000 1,0037 1,1801
Самарқанд вилояти 1386 1,0835 1,8901 1,0077 0,9688
Бухоро вилояти 1286 1,1253 1,6157 1,0203 0,7222
Фарғона вилояти 1073 0,9656 1,1581 1,0139 1,6207
Тошкент вилояти 1052 0,9909 1,1429 1,0095 0,8679
Наманган вилояти 1023 1,0311 0,9396 1,0037 2,1818
Хоразм вилояти 993 1,1076 0,8854 0,9894 1,1000
Навоий вилояти 960 1,0249 0,8653 1,0071 1,1111

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1270 1,1783 1,4444 1,1116 1,1923
Сирдарё вилояти 1600 1,0195 1,4519 1,1016 14,0000
Навоий вилояти 1586 1,0795 1,6684 1,0960 10,0000
Қорақалпоғистон Республикаси 1522 1,0821 2,0000 1,1530 3,0000
Андижон вилояти 1508 1,2274 2,0000 1,0875 1,3077
Тошкент шаҳри 1499 1,2008 2,0000 1,1209 1,0732
Қашқадарё вилояти 1492 1,2435 2,0000 1,0926 0,5455
Жиззах вилояти 1472 1,0394 2,0000 1,1573 1,8000
Хоразм вилояти 1464 1,0086 2,0000 1,1627 1,8333
Сурхондарё вилояти 1459 1,1174 2,0000 1,1830 0,2500
Бухоро вилояти 1447 1,1226 2,0000 1,0691 0,6190
Самарқанд вилояти 1438 1,0196 2,0000 1,1487 0,9394
Фарғона вилояти 1420 0,9226 2,0000 1,1043 1,8077
Тошкент вилояти 1225 1,0225 1,4386 1,1298 1,4375
Наманган вилояти 1170 1,0702 1,2673 1,0934 1,6000

Иcломбек Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўхшаш янгиликлар

Оммабоп