Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил даражада қолмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил ноябрь ойида 991 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 16,2 фоизга сезиларли даражада камайган.
{ if (window.innerWidth >= 992) { mobileMenuOpen = false; aboutDropdownOpen = false; pressDropdownOpen = false; } })"> Бош саҳифа Марказ ҳақида Марказ вазифалар Марказ тарихи Раҳбарият Тузилма Пресс сервис Матбуот хабарлари Видеолар Иш ўринлари Алоқа Бош саҳифа Марказ ҳақида Марказ вазифалар Марказ тарихи Раҳбарият Тузилма Пресс сервис Матбуот хабарлари Фотогаллерея Видеолар Иш ўринлари Алоқа Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил даражада қолмоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил ноябрь ойида 991 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 16,2 фоизга сезиларли даражада камайган.
Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.
2025 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга камайиб, 991 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
Ҳудудлар кесимида Андижон вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.
2025 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Андижон ( 40,8 % ) , Хоразм ( 36,2 % ) , Бухоро (34,8 % ) ва Самарқанд вилоятида (34,4 % ) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (График №2, Жадвал №1, 2).
Бироқ, Сирдарё ( 19,1 % ) ва Сурхондарё ( 15,4 % ) вилоятларида сезиларли камайган.
БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР
2025 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 977 , 5 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг октябрь ойига нисбатан 593,9 минг транзаксияга ( 9,0 % ) камайган.
Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда камайган.
2025 йил ноябрь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган . Хусусан, Қашқадарё (17,0 % ) , Хоразм (16,8 % ) , Сурхондарё (15,6 % ) ва Бухоро (15,3 % ) вилоятларида сезиларли камайиш кузатилган.
2025 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0675 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,8 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 24,4 фоизга ортганлиги ва тузилган битим лар сони 10,9 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.
Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил ноябрь ойида 6 980 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 3,7 фоизга камайган.
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ
Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил ноябрь ойида 1,0106 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга ортган. Бунда:
2025 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга ( 487 763 бирлик ) нисбатан 6 100 бирликка ортиб, 493 863 бирликни ташкил этган.
Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 27 та га ошган.
Ҳисобот даврида, к ичик корхоналар сони 395 777 тадан 401 462 тага ортган (5685 та) . Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 87 952 тадан 88 340 тагача ( 388 та ) ортган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 061 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 27 та га ортган.
2025 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0, 7867 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан -21,3 фоизга камайган. 2025 йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 354 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши
Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази