Тадқиқотлар

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил апрель ойида 1099 бирликни ташкил этиб, 2025 йил март ойига нисбатан 9,9 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,3 фоизга сезиларли ошган.

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда
{ if (window.innerWidth >= 992) { mobileMenuOpen = false; aboutDropdownOpen = false; pressDropdownOpen = false; } })"> Бош саҳифа Марказ ҳақида Марказ вазифалар Марказ тарихи Раҳбарият Тузилма Пресс сервис Матбуот хабарлари Видеолар Иш ўринлари Алоқа Бош саҳифа Марказ ҳақида Марказ вазифалар Марказ тарихи Раҳбарият Тузилма Пресс сервис Матбуот хабарлари Фотогаллерея Видеолар Иш ўринлари Алоқа Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил апрель ойида 1099 бирликни ташкил этиб, 2025 йил март ойига нисбатан 9,9 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,3 фоизга сезиларли ошган. Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган. 2025 йилнинг апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 9,9 фоизга ошиб, 1099 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган: Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган. 2025 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ( 33,8 % ) , Навоий ( 26,9 % ) , Самарқанд (18,2 % ) , Хоразм (15,6 % ) вилоятлари ва Тошкент шахрида (15,3 % ) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2). Бироқ, Ишбилармонлик фаоллиги индекси Қашқадарё вилоятида (1,8 % ) камайган. БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР 2025 йил апрель ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 944 , 5 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг март ойига нисбатан 1 021 минг транзакцияга ( 17,2 % ) ортган. Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда ортган. 2025 йил апрель ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ортган . Хусусан, Тошкент ш. (19,1 % ) , Қорақалпоғистон Республикаси (16,3 % ) , Жиззах (16 % ) , Навоий ва Сурхондарё (14,8 % ) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган. 2025 йилнинг апрель ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0964 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 9,6 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 2,5 фоизга ва тузилган битим лар сони 1,2 марта ортганлиги билан изоҳланади. Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил апрель ойида 8 030, 5 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 8,7 фоизга ортган. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил апрель ойида 0,9723 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,8 фоизга камайган. Шунингдек, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга камайган. 2025 йил апрель ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга ( 469 296 бирлик ) нисбатан 4 561 бирликка ортиб, 473 857 бирликни ташкил этган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 627 та га камайган. Ҳисобот даврида, к ичик корхоналар сони 3 72 887 тадан 3 77 8 33 тага ортган (ўсиш 4 946 та) . Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 7 25 тадан 91 967 тагача ( +242 та ) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 057 тани ташкил этиб, 2025 йилнинг март ойига нисбатан 627 та га камайган. 2025 йил апрель ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1, 2183 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг март ойига нисбатан 21,8 фоизга ортган. 2025 йилнинг апрель ойида юридик шахслар томонидан 413 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўхшаш янгиликлар

Оммабоп