Тадқиқотлар

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

2025 йил март ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 19 фоизга ошди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

График №1

2025 йил март ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 19 фоизга ошди

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 19,0 фоизга ошиб, 1190 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 3,0фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 47,8 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 4,6фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 3,7фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Сирдарё (45,5 %), Андижон (42,8 %), Қашқадарё (42,2 %), Жиззах (41,1 %) ва Бухоро (40,4 %) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

2025 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил март ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 923,8 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг февраль ойига нисбатан 184,4 минг транзакцияга (3 %) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони ўтган ойга нисбатан 9 та ҳудудда камайган.

2025 йил март ойида республиканинг 5 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ортган. Хусусан, Сирдарё (7,0 %), Андижон (4,4 %) ва Бухоро (3,0 %) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган.

Шунингдек, ушбу кўрсаткич Фарғона (7,2 %), Сурхондарё (7,1 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (4,1 %) камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,4786 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 47,8 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 12,5 фоизга камайгани ва тузилган битимлар сони 2,1 марта ортганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил март ойида 7 389,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 9,8 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил март ойида 1,0460 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 4,6 фоизга ортган. Шунингдек, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошган.

2025 йил март ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (466 181 бирлик) нисбатан 3 115 бирликка ортиб, 469 296 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 642 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 370 364 тадан 372 887 тага ортган (ўсиш 2 523 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 775 тадан 91 725 тагача (-50 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 684 тани ташкил этиб, 2025 йилнинг февраль ойига нисбатан 642 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил март ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,9631 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг февраль ойига нисбатан 3,7 фоизга камайган. 2025 йилнинг март ойида юридик шахслар томонидан 339 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1190 0,9698 1,4783 1,0460 0,9631
Сирдарё вилояти 1455 1,0697 2,0000 1,0693 1,5000
Андижон вилояти 1428 1,0441 2,0000 1,0589 1,0000
Қашқадарё вилояти 1422 1,0072 2,0000 1,0512 1,2857
Жиззах вилояти 1411 0,9830 2,0000 1,0759 1,0000
Бухоро вилояти 1404 1,0295 2,0000 1,0398 0,5000
Тошкент вилояти 1401 0,9693 2,0000 1,0507 1,0313
Хоразм вилояти 1395 0,9759 2,0000 1,0366 0,8333
Наманган вилояти 1390 1,0166 2,0000 1,0269 0,2857
Самарқанд вилояти 1389 0,9833 1,9648 1,0532 0,9231
Қорақалпоғистон Республикаси 1386 0,9590 2,0000 1,0700 0,5000
Фарғона вилояти 1374 0,9279 2,0000 1,0230 0,8214
Навоий вилояти 1361 0,9950 1,9032 1,0539 0,6667
Сурхондарё вилояти 1217 0,9285 1,6336 1,0506 0,2500
Тошкент шаҳри 1063 0,9646 1,1571 1,0446 1,0895

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1292 0,9650 1,6743 1,0617 1,6950
Тошкент шаҳри 1515 0,9606 1,9210 1,6443 1,6299
Қашқадарё вилояти 1508 0,9980 1,9810 1,0514 4,5000
Самарқанд вилояти 1458 0,9868 2,0000 1,0566 2,6667
Сирдарё вилояти 1438 1,0283 2,0000 1,0608 1,5000
Хоразм вилояти 1431 0,9872 2,0000 1,0270 2,0000
Қорақалпоғистон Республикаси 1413 0,8580 2,0000 1,0144 3,0000
Жиззах вилояти 1387 1,0089 2,0000 1,0411 0,1667
Бухоро вилояти 1372 0,9936 1,8591 1,0022 2,0000
Навоий вилояти 1346 1,0034 1,8540 1,0133 1,0000
Наманган вилояти 1296 1,0140 1,7216 1,0589 0,6667
Андижон вилояти 1284 1,0889 1,5748 1,0744 1,2222
Фарғона вилояти 1272 0,8965 1,5792 1,0364 3,2857
Сурхондарё вилояти 1262 1,0272 1,6455 1,0756 0,2500
Тошкент вилояти 1237 0,8960 1,5546 1,0891 2,0625

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўхшаш янгиликлар

Оммабоп